Бухоро шаҳрида 16 ёшли қиз кўп қаватли уй томидан ўзини ташламоқчи бўлганда қутқариб қолинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 22 февраль куни соат 11:29ларда содир бўлган. ИИБ ходимига фуқаролар қўнғироқ қилиб 7 қаватли уй томидан бир қиз ўзини ташламоқчи бўлаётгани ҳақида хабар қилинган. Воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб бориб, уни моҳирона ҳаракатлар билан асраб қолган.
Таъкидланишича, қиз оилавий келишмовчилик сабаб шу ишга қўл урмоқчи бўлган. У шаҳардаги зиёли оилада яшаши маълум қилинди.