Бухоро вилояти Қўракол туманида аёл ўзи билан жанжаллашган бошқа бир аёлни Спаркида босиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 21 февраль куни соат 13:50 да содир бўлган.
Таъкидланишича, Ш. исмли аёл С.К. исмли аёлни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.