Самарқанд вилоятида товламачилик йўли билан такси ҳайдовчиларидан «ўлпон» йиғувчи бир гуруҳ спортчилар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 7 нафар шахсдан иборат бўлган спортчилар гуруҳи Самарқанд-Навоий йўналишида таксичилик қилмоқчи бўлганлардан 500 доллар ва кунлик қатнов учун 50 минг сўмдан ноқонуний пул йиғиб келган.
Таъкидланишича, уларга Самарқанд шаҳар “Гала Осиё” маҳалласида яшовчи 37 ёшли Ш.Д. раҳбарлик қилган.
Махсус тадбир давомида уларнинг барчаси ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.