Шу йил 23 февраль куни Андижон туманида Спарк ағдарилиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Спарк ҳайдовчиси Mercedes-Benz юк машинасини ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлган ва шунинг натижасида бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган ва ағдарилиб кетган.
Маълум қилинишича, машина ичидаги 1 ёшли бола шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Таъкидланишича, Спарк ҳайдовчиси шу йил 30 январда айнан шу қувиб ўтиш қодасини бузгани учун жазоланган бўлган. Шунингдек, унга 9 февралда хавфсизлик камарини тақмагани учун ҳам маъмурий баённома расмийлатширилган бўлган.