Навоий вилоятида шифокор жирканч ишга қўл урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳудудда ногиронлиги бўлган Г.И. даволаниш учун шифохонага ётган. Сўнгра шифокор К.Р. боланинг онаси Т.Л.га касаллик варақасини бермай келган ва уни бериш учун аёлни тўшакка таклиф қилган. Аёл буни рад этсада эркак таклиф қилаверган.
Таъкидланишича, шифокор аёлни Навоий шаҳридаги рақамсиз уйга олиб келганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.