Қашқадарё вилоятида ўтган йилнинг 17 август санасида спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан 7 кишига жиноий иш очилиб, уларнинг 6 нафари ушланган бўлган.
Таъкидланишича, воқеа юзасидан гумонланганлардан бири Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида ушланган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ҳозирда вилоят прокуратураси терговчилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.