Самарқанд вилояти Ургут туманида эркакни ўз жияни алдаб кетди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Жорий йил 10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Жайратепа маҳалласида яшовчи М.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган вақт оралиғида унинг шу маҳаллада яшовчи Э.А. исмли жияни, унга тегишли умумий қиймати 86.666 АҚШ долларига тенг бўлган қуруқ меваларини Қозоғистон Республикасида сотиб бериш учун олиб кетиб, шу кунга қадар пулларни бермай юрганлигини маълум қилган.
Бугунги кунда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.