Қашқадарё вилояти Касби туманида 4 киши 15 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, қизнинг аризасига кўра ҳодиса юзасидан ЖКнинг 128-моддаси 2-қисм “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлган. Лекин далиллар етарли бўлмагани сабабли тергов тўхтатилган.
Таъкидланишича, бола туғилгандан сўнг ДНК натижасига кўра тергов ҳаркатлари қайта қўзғатилади.