Украинадан Польшага эвакуация қилинаётган 3 нафар (уларнинг барчаси 2001 йилда туғилган) ўзбекистонлик талабалар ЙТҲга учради. Улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Укрианадаги элчиси Алишер Курманов.
Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса Польша чегарасида содир бўлган. Қолган икки нафар талаба Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилган. Элчи уларнинг жонини сақлаб қолиш учун барча керакли ишлар қилинишини маълум қилди.
Элчи марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдарди. Унинг жасади энг тез вақтда ўз ватанига жўнатилиши маълум қилинди.