Тошкент шаҳри Сергели туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 февраль куни «Қипчоқ» маҳалласидаги 13 уйнинг 58-хонадонида ушбу ҳодиса содир бўлган. Уй ичида 68 ёшли фуқаро қолиб кетган ва уни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари чиқариб олишга улгурган.
Таъкидланиишча, ёнғинга розеткада қолиб кетган қувватлантиргич сабаб бўлган. Қисқа туташув натижасида эриган қувватлантиргич гиламга тушган ва ёнғин содир бўлган.