Тошкентда ЙПХ машинаси ва Жентра иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 март куни соат 23:00 ларда Яккасарой туманида ЙПХ ходими Спаркни тўхтатган. Лекин ҳайдовчи унга бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг ходим ўзига бириктирилган автомобиль билан машина ортидан қувган. Шу ҳолатда Спарк ҳайдовчиси қизил чироққа тўхтамаган ва унинг ортидан келаётган ЙПХ машинаси бошқа Жентра автомобилига урилган ва у ағдарилиб кетган.
Таъкидланишича, Жентра йўловчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда. Спарк автомашинаси эса қидирилмоқда.