Аввалроқ Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида уч кишини яшин ургани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса бугун соат 11:45ларда содир бўлган.
Маълум бўлишича, уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Уларнинг барчаси бир оиладан бўлган. Ҳодиса оқибатида 63 ёшли эркак вафот этган. Унинг 37 ва 42 ёшли ўғиллари эса даволанмоқда.
Айни вақтда ушбу воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.