Тошкентда MAN йўловчи автобусининг 26 ёшли ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 70 ёшли эркак ва 5 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 8 март куни соат 11:30ларда Чилонзор туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида эркак шифохонада вафот этган. Бола эса бошидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.