Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида она ва қиз жанжаллашди. Воқеа видеоси тармоқларда тарқатилди.
Маълум бўлиишча, ҳодиса шу йил 14 февраль куни Боғибаланд МФЙда содир бўлган. Шу куни Имом Восе МФЙда яшовчи 57 ёшли аёл 25 ёшли қизининг уйига келиб у билан уй-жой масаласида тортишиб қолган. Сўнгра улар ўртасида можаро юзага келиб, жанжал содир бўлган. Ҳодиса бўйича тарқалган видеода қиз аёлни ураётганини, баъзи ҳолда эса таёқ билан калтаклаганини кўриш мумкин.
Ҳозирги вақтда воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.