Навоийда товламачи аёл жиноят устида қўлга олинди

Навоийда товламачи аёл жиноят устида қўлга олинди
2022 йил 9-март куни фуқаро Н.Н. Навоий вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Дилдора Боймуродова уни хизматга оид маълумотларини интернет тармоқлари орқали тарқатиш билан таҳдид қилиб, илгари 2022 йил 4-март куни ундан товламачилик йўли билан 3 миллион сўм пулларни олганлиги шунга қарамасдан ҳозирда яна 1500 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб, келаётганлигини айтиб Дилдора Боймуродовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2022-йилнинг 9-март куни 23:36 да Навоий шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида Дилдора Боймуродова фуқаро Н.Н дан товламачилик йўли билан талаб қилган 1500 АҚШ доллар пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг фуқаро Д.Н. Боймуродова ёнида бўлган аёллар сумкаси холислар ва ҳимоячи иштирокида кўздан кечирилганда унинг сумкасидан товламачилик йўли билан олган 15 дона 100 купюралик махсус кукун ёрдамида ишлов берилган жами 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Д.Н.Боймуродова Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида ушланган.

Тергов ҳаракатлари инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик тамойиллари асосида олиб борилиши таъминланади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда товламачи аёл жиноят устида қўлга олинди