Кеча ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ эркаклар иккита машинада келиб, фуқарони калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан вилоят ҳуқуқ тартибот органлари муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса жорий йил 20 февраль санасида Боёвут туманида содир бўлган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ундаги барча шахслар аниқланганини ва ҳодиса юзасидан ЖКнинг 277 моддаси 2 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилганини ва тергов олиб борилаётганини маълум қилди.