Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий метро бекати олдида аёллар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 12 март куни соат 17:30ларда бекат ёнидаги дўконда ишловчи 23 ёшли қиз ва собиқ сотувчи ўртасида кийим устида жанжал рўй берган. Сўнгра ушбу ҳолатга уларнинг қариндошлари ҳам аралашган. Атрофдагилар эса уларни ажратишга ҳаракат қилган. Ҳодисада собиқ сотувчи енгил жароҳат олган.
Таъкидланишича, воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.