Бухоро шаҳрида 13 ёшли болага ҳужум қилганлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 16 ва икки нафар 21 ёшли йигитлар шу йил 4 март куни соат 22:30ларда 13 ёшли болага ҳужум қилган. Шунинг натижасида улар боланинг 4.500.000 сўмлик «Xiaomi 11 Lite 5G» телефонини қўлга киритган. Сўнгра уччовлон шу телефонни 500 минг сўмга сотиб юборган. Текширувлар давомида уларнинг ушбу ҳаракати очиқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигитлар ҳибсга олинган. Тергов олиб борилмоқда.