Жиззах вилояти Фориш туманида бир гуруҳ йигитлар тунда мактабга бориб, ўқув қуролларини ёқиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 нафар вояга етган ва 3 нафар вояга етмаган шахслар 13-сонли мактабга тунда бориб, дераза ойнасидан кириб, ўқув қуролларини ёқиб юборган. Улар мактабга 2,5 млн сўмлик моддий зарар етказган.
Таъкидланишича, улар топилган. Уч нафар ўқувчининг ота-онасига маъмурий баённома расмийлаштирилган.