Бухоро вилоятидаги "Мохи Хосса роддом"да аёл вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, 23 ёшли аёл 9 март куни эгизак фарзандларни дунёга келтириб, 2 кундан сўнг ўзи оламдан ўтган.
Таъкидланишича, марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.