Тармоқларда Сурхондарё вилоятида мактаб ўқувчиси ўғирлаб кетилгани ва унинг номусига тегилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Зўрлагандардан бири 60 ёш атрофида экани ва у озодликда юргани айтилган. Вилоят ИИББ ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, мазур ҳодиса юзасидан ўтган йили 3 ноябрда ЖКнинг 128-1-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, дастлабки тергов ҳаракатлари ниҳоясига етган. Иш судга оширилган ва мазмунан кўриб чиқиш учун Термиз шаҳар судига юборилган.