Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси капитан Б.Хожановнинг видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода раҳбар ходимларни ҳақоратлаб, урганини кўриш мумкин. Бошлиқ кам маъмурий баённома расмийлаштирилгани учун шу ишни қилгани таъкидланмоқда. Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 14 февраль куни содир бўлган.
Таъкидланишича, ушбу иш юзасидан хизмат текшируви ўтказилган ва унинг якуни бўйича раҳбарга “лавозим маошининг 30% миқдорида ушлаб қолиш” қаттиқ интизомий жазо чораси қўлланилган.