Сирдарё вилоятида 100дан ортиқ хонадонларни сув босди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бахт шаҳри "Хазина" МФЙнинг Хамиятли кўчасида 21 та, Тароватли кўчасида 7 та, Улуғ йўл кўчасида 35 та, Пешқадам кўчасида 12 та, Янги қурилиш кўчасида 27 та хонадонга сув кирган. Хусусан, "Хазина" МФЙдан 20 та хонадонда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилган.
Айни вақтда воқеа жойида ҳодисани бартараф этиш учун масъуллар ишламоқда.