Жорий йил 8 март куни соат 17:00 ларда Фарғона вилояти Сўх тумани "Умбара" МФЙда иккита "Lacetti" тўқнашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улардан бирини 53 ёшли маст ҳайдовчи, яна бирини 17 ёшли ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарган. Иккита ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган. Бунда жиноят аломатлари бўлмагани учун жиноий иш қўзғатилмаган. Маст ҳайдовчига МжТКнинг 131- ва 133-моддалари ҳамда йигитга 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилган.
Тўпланган ҳужжатлар туман судига юборилган.