Тошкент вилояти Бекобод туманида эркаклар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 март куни 31 ёшли Ф.М. таниши Й.Х. билан келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Натижада Й.Х. шифохонага мурожаат қилган ва воқеа ҳақида фарнзандларига айтган. Шу ўринда, Ф.М. ҳам яқинларига бу ҳақда айтган.
Таъкидланишича, ИИБ ходимлари шифохона олдидаги 7 киши ўртасидаги жанжални бартараф этган. Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда