Тошкентда инсон ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 17 март куни соат 04:00 да Бектемир туманининг Ҳусайн Бойқаро ва Бектемир кўчалари кесишмасида 63 ёшли ҳайдовчи “Волга”да бошқарувни йўқотиб, темир устунга урилган. Натижада ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.