Аввалроқ тармоқларда “Asalhoney” номи билан танилган insta-блогер ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бош прокуратура ана шу ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, қиз бугун, 18 март куни Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда ўлдириб кетилган. Унинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.