Қўқонда беш киши заҳарланиш натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Ҳодиса кеча Қўқондаги уйларнинг бирида содир бўлган. Ҳозирча улар айнан нимадан заҳарлангани маълум эмас.
Суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда. Ҳозирча фуқаролар ис газидан заҳарланган деган таҳмин ўртага ташланмоқда.