Аввалроқ тармоқларда Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса жойидан тарқалган суратлар эса кўплаб юртдошларимизнинг кўнглини хира қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 март санаси соат 08:00ларда Қарши туманида Ласетти Нексия-3 машинасини қувиб ўтиш вақтида унинг ён томонига тегиб кетган ва шунинг натижасида Ласетти йўлнинг паст қисмида жойлашган дарахтга бориб урилган. Натижада Ласеттининг 4 нафар йўловчиси ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва Нексия-3’даги бир йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.