Давлат солиқ қўмитаси томонидан ОАВга Шайҳонтохур туманидаги коррупциявий ҳолат юзасидан изоҳ берилди.
"Шайҳонтохур тумани солиқчилари тадбикорларни қўрқитиб, пул талаб қилишган. Улар бир неча йиллар давомида давлат фойдасига ишламаган. Ушбу ходимлар устидан бир неча маротаба шикоят келиб тушган. Айнан ушбу ҳолат сабаб махсус комиссия томонидан хизмат текшируви амалга оиширилди ва унинг натижасига кўра порахўр ходимлар ишдан олинган", - дейилади изоҳда.
Бошқа ходимлар аттестациядан ўтказилади. Комиссия уларнинг ишга нисбатан масъулиятини ва ўз вазифаларини қандай амалга оиширишларини текширади.