Фарғонада "кўршапалак уясини" 15 300 долларга сотган фуқаро қўлга олинди

Фарғонада "кўршапалак уясини" 15 300 долларга сотган фуқаро қўлга олинди
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, фуқарони 15 300 долларга чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган.

Аризада қайд этилишича, 2018 йилнинг октябрида Қўқон шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.М. кўршапалак уяси саратон касалига даво эканлигини айтиб, унинг яшаш хонадонига елим идишга ўралган нарсани олиб келган. Уни алдаб, қурилиш материалидан ишланган нарсани «кўршапалак уяси» деб берган. Эвазига унинг 15 300 доллар (125 583 012 сўм) пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Терговга қадар текширув даврида тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро Ш.М.нинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) кўрсатилган жиноят аломатлари борлиги аниқланди. Унга нисбатан мазкур модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари тугатилиб, иш судга юборилди.

Аввалроқ фарғоналик "афсунгар" беморни жинлар билан учраштираман деб чув туширган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Йўловчи 23 апрел 2019 19:48
    Хакикий уянинг хам бир тийинлик фойдаси йук!
  2. Нурбой Сурхондаре вил. Шеробод тумани. 19 апрел 2019 22:05
    Курилиш материалидан ясалган "куршапалак уяси"ни 15300 $ га сотишибди.
    Агар ушбу "уя" хакикий табиий булганда нима буларди.
    Куршапалак уяси хакидаги гаплар афсонами еки хакикат ?
    Бу хакда кимдир, бу сохани тушунган одам "тушунтириш" берса яхши буларди !
  3. Алим 17 апрел 2019 11:22
    Лохатрон давом этмоқда, одамлар ишонувчан.
  4. Nurbek 16 апрел 2019 14:22
    Hammanarsaga ishonmela birodarlar olohdan boshqasi bekor
  5. расул 16 апрел 2019 14:03
    офарин испотини топиптида бэздаяам адолатлиг теригов ходимлари борэкан офарин баркало
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада "кўршапалак уясини" 15 300 долларга сотган фуқаро қўлга олинди