Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасининг хонасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 18 март куни соат 15:00ларда содир бўлган. Воқеа электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида кузатилган. Унинг натижасида икки нафар ходим ва икки нафар мурожаатчи шифохонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса Артел русумли кондиционернинг чақнаши натижасида содир бўлган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.