Самарқанд вилояти Пастадрғом туманида она ва унинг қизи ўлдириб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 10 март куни Эсабой маҳалласида содир бўлган. 58 ёшли аёл ва унинг 21 ёшли қизининг мурдаси қотиллик аломатлари билан ўз уйидан топилган. Воқеа жойидан пичоқ ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни фош этиш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.