Жорий йил 14 апрель куни соат 23.00да, сквердаги «Голубые купола» скейт-майдонида 40 ёшли А.М. ҳамда 28 ёшли Э.Т. ва 22 ёшдаги уч нафар йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Зудлик билан етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг авж олиб кетишининг олдини олишди. 22 ёшли уч нафар йигит тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда тўпланган материаллар Яккасарой маъмурий судига тақдим қилинган.