Хабарингиз бор шу йил бошида Тошкент ҳайвонот боғида содир бўлган воқеа барчанинг эътибор марказида бўлди. Ушбу ҳодисадан сўнг жиноий иш очилгани ва кўплаб маълумотлар берилган эди.
Маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан бош прокуратура томонидан яна бир қўшимча маълумот тақдим этилган. Таъкидланишича, қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлга кўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, экспертиза натижасига кўра аёл умрбод руҳий касалликка чалиниб келгани, ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги маълум қилинган.