Фарғона вилоятида эркак хотини ва қайнонасини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак хотини билан 2015 йилда оила қурган ва улар икки нафар фарзандли бўлган. Таъкидланишича, эркак хотинини бошқалар билан ишқий муносабатда бўлиб юрибди деб жанжаллашган. Шундан сўнг аёл онасининг уйига кетиб қолган. Эркак хотини билан гаплашиб олиш учун борганда жанжаллашиб қолган ва натижада пичоқ билан аёлига 17 марта, қайнонасига 9 марта пичоқ урган. Уларнинг иккиси ҳам воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган ва эркак 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж" бандлари билан айбли деб топилиган. Суд унга 20 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.