Ижтимоий тармоқларда Намангандаги бозорда аёл сотувчилар 5 минг сўмлик картошкани арзонроққа – 3 минг сўмга сотаётганлар билан жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқатилди.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, воқеа 29 март куни Наманган шаҳридаги Чорсу бозорида содир бўлган. Воқеа ярмаркада картошка маҳсулоти арзонлаштирилган ҳолда сотилган жараёнда юзага келган. Савдо қилаётган аёллар ҳақиқатдан ҳам нарх борасида жанжаллашгани маълум қилинди.
Айни вақтда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисани содир этганларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштиригани маълум қилинди.