Наманганда бир гуруҳ шахслар икки нафар фуқародан зўрлик йўли билан пулларини олиб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролар Фурқат туманида аввалдан қарзи бўлган эркак ва унинг шеригини қўрқитиб, машинага солиб Норин дарёсига олиб борган. У ерда фуқаролар эркакдан азалдан мавжуд бўлган қарз – 1500 долларни уриб талаб қилган ва эркакнинг ёнидаги 400 долларни олиб қўйган. Шундан сўнг тожикистонлик фуқарони ўйинчоқ тўппонча билан қўрқитиб, 11 600 долларини олган.
Таъкидланишича, гуруҳ вакиллари ушланган ва уларга айблов эълон қилиниб, суд бўлиб ўтган. Унга кўра, икки киши 7 йилу 1 ойга, бир нафари 5 йилу 1 ойга қамалган.