Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон темир йўллари"га қарашли поезд ҳаракатланаётгани йўлни кесиб ўтган "Cobalt" автомобили видеоси кенг тарқалди.
Поезд ҳаракатидан олдин автомобил йўли вақтинчалик беркилганини кўрган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб олиб, поезд йўлини кесиб ўтишга қарор қилди. Видеода қаттиқ сигнал чалиб келган поезд тахминан бир сониядан кейин ўша йўлни кесиб ўтганини кўришимиз мумкин.