Жиззах вилоятида икки нафар йигит опаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган эркакни ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар эридан ажрашган опасининг ўзга эркак билан ароқ ичиб ўтирганини эшитиб қолган ва шундан сўнг опасининг уйига борган. Улар арматура бўлаги билан уриб, пичоқлаб ўша жойнинг ўзида эркакни ўлдирган.
Ҳолат билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланаётгани маълум қилинди.