Аввалроқ Гулистонда икита қиз мактаб ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳуқуқ тартибот органлари ўша ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, жанжал инстаграмда қизлар бир-бирини ҳақоратлаши натижасида юзага келган. Оқибатда Гулистон шаҳридаги 4, 5 ва 18-сонли мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашган. Уларнинг муштлашувини эса икки нафар йигит видеога олиб, тарқатиб юборган.
Айни вақтда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жанжал иштирокчиларининг ота-оналари фарзандларига етарли тарбияни бера олмагани учун узр сўрагани маълум қилинди.