Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тиббиёт ходимлари ўғирланган коронавиурсга қарши вакциналарни сотаётганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чироқчида Кўкдала оилавий поликлиникаси ҳамшираси ва Аннаруз шифохонаси фельдшери ўзаро тил бириктириб, Covid 19га қарши вакцинани ўзлаштириб олган. Аёллар ўзлаштирилган вакциналарни 4600 долларга сотаётганда ушланган.
Уларга нисбатан ЖКнинг 167 моддаси 2 қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Шу кунларда ушбу ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтган. Унинг қарорига кўра, ҳамшира 1 йилга шифокорлик фаолиятидан четлатилган ва БҲМнинг 30 баравари миқдоридаги жаримага тортилган. Фельдшер эса 2 йилга шифокорлик фаолиятидан четлатилиб, 2 йилга аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.