Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаролар ва ИИБ ходимлари жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат 31 март куни содир бўлган. Ўша куни фермер хўжалиги раҳбари 20 гектар ерини шудгор қилаётган вақтда бошқа фуқаролар қаршилик кўрсаткан. Шундан сўнг раҳбар ИИБ ходимларига мурожаат қилган. Ходимлар тартибни сақлаш мақсадида ўша ерга етиб келган ва кўнгилсиз ҳолат олди олинган. Видеода айнан ушбу ҳолат мухрланиб қолган.
Таъкидланишича, ҳодисани келтириб чиқарганлар иши ўрганилмоқда. Вилоят ИИБ фуқаролардан нотўғри ахборот тарқатмасликни сўраб қолган.