Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ва ўқувчи можароси акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода дастлаб ўқитувчи ўқувчини ураётганини ва сўнгра ўқувчи уни итариб юборганини кўриш мумкин.
Видеони тарқатганлар ҳодиса Андижон вилоятининг Асака туманида содир бўлганини ёзган. ХТВ ҳозирча бунга изоҳ бергани йўқ.