Жорий йил 12 апрель куни 20 ёшли йигит ўз акасини ўлдирди, дея хабар қилмоқда UPL.UZ. Воқеа Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида содир бўлган.
Маълум бўлишича, йигит ўзининг 29 яшар акасини отасидан қолган “Дамас”ни талашаётган вақтда бўғиб ўлдириб қўйган. Шундан сўнг у акасининг ўлимини гўё суицид сифатида талқин қилиш мақсадида жасадни дарахтга осиб қўйган.
Манбанинг хабар беришича йигит қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.