Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний юк олиб ўтмоқчи бўлганлар аниқланди. Бу ҳақда Газета.уз нашри kabar.kg ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар Жалолобод вилояти Ақси тумани Дейрес қишлоғидан контрабанда маҳсулотларини отда Ўзбекистонга олиб кирмқочи бўлган. Улар ўзбекистонлик чегарачиларнинг буйруғига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Натижада чегарачилар уларга қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Оқибатда икки кишига ўқ теккан ва улар ҳалок бўлган. Қолганлари Қирғизстон томонга қочиб кетган.
Таъкидланишича, уларни ҳибсга олиш вақтида жанжал ҳам келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачиларининг маълумотига кўра, жиноятчилар мамлакатимиз ҳудудига 20 минг доллардан ортиқ бўлган контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар ўзбекистонлик бўлган. Лекин 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. Шундай бўлсада, улар Ўзбекистон паспортини ўзлари билан олиб юрган.
Нашрнинг ёзишича, икки давлат чегара вакиллари учрашган. Якунда воқеа юзасидан ҳар бир томон ўз текширувини ўтказишига келишиб олди.