Кеча, 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда эшакни аёвсиз калтаклаганлар видеоси тарқалди. Унда эркаклар эшакларни карахт аҳволга олиб келганини кўриш мумкин.
Видеода ҳайвонлар калтакаланаётган вақтда ёш бола ҳам ўша атрофдалигини билиш мумкин. Видеони тарқатганлар ҳодиса Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлганини ёзишмоқда.
Ҳуқуқ тартибот органлари айни вақтда ушбу видеодаги шахслар қидирилаётганини маълум қилди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон қонунчилигида бу учун маъмурий жазо белгилинган. Бундай хатти-ҳаракатларни содир этганлар БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилиши мумкин.