Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида Дамас ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасида велосипедда ўтаётган эркакни уриб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 5 апрель куни соат 15:05 ларда 26 ёшли ҳайдовчи Дамасни бошқариб кетаётиб пиёдалар йўлакчасида велосипедда ўтаётган 46 ёшли пиёдани уриб юборган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти.