Сурхондарё вилоятидаги хонадонда эркак ва унинг қизининг жасади топилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, уларнинг мурдаси 6 апрель куни соат 18:30ларда Шўрчи тумани Яккабоғ маҳалласида топилган. 1965 йилда туғилган эркак ва 1992 йилда туғилган қизнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми “а” ва “ж” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу иш юзасидан Сариосиоё туманида 1984 йилда туғилган эркак гумонланмоқда. У жазодан қочиш учун Россияга кетиб қолган. Уни Домодедова аэропортида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олган. Яқин вақтларда у Ўзбекистонга қайтарилади.