Бош прокуратура: Машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очилмайди

Бош прокуратура: Машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очилмайди
Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилган.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган машинада фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, ушбу ҳолатни видеога олиб, уни интернетда тарқатганлиги ҳолати юзасидан Боғот туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билдиргисига асосан туман терговга қадар текшириш ўтказилиб, шу йилнинг 23 февралида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди ва 325-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Тергов иши жиноят Ш.Б. томонидан содир қилинганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро С.С. унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан 2017 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун мурожаат қилмай, туман ИИБ бошлиғи номига текшириш ҳаракатларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича Боғот туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура: Машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очилмайди